date
views 2 403

МИБ Жондорда 5 та, Вобкентда 1 та оилани яраштирди

МИБ Жондорда 5 та, Вобкентда 1 та оилани яраштирди
Бугунги кунда юртимизда коронавирус эпедимияси тарқалишини олдини олиш ҳамда фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан кечиктириб бўлмас чоралар кўрилмоқда.

Бюронинг давлат ижрочилари томонидан карантин даврида қарздорнинг уйига бормасдан масофадан туриб, иш фаолиятини амалга оширишлари юзасидан тегишли тавсиялар берилган. Бу борада Бюронинг Жондор тумани бўлими томонидан иш юритувидаги алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
  • Жумладан, Бюронинг Жондор тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2020 йил 12 мартдаги қарздор Фируз Холовдан ундирувчи Ўғилой Саломова фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун ҳар ойда ишлаб топган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги;
  • 2016 йил 4 ноябрдаги қарздор Ғайрат Амоновдан ундирувчи Дилдор Султонова фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун ҳар ойда ишлаб топган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/6 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги;
  • 2014 йил 17 июлдаги қарздор Азиз Ҳасановдан ундирувчи Шаҳло Пирбоева фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун ҳар ойда ишлаб топган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/6 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги;
  • 2015 йил 8 апрелдаги қарздор Акбар Удаевдан ундирувчи Шаҳноза Мирзаева фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун ҳар ойда ишлаб топган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 3/8 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги;
  • 2016 йил 4 ноябрдаги қарздор Ғайрат Амоновдан ундирувчи Сожида Соибова фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун ҳар ойда ишлаб топган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/6 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ишлари бўйича тарафларнинг ихтиёрий ярашувига эришилди.

Шунингдек, Бюронинг Вобкент тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 2018 йил 25 декабрдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ғолибжон Раҳмоновдан ундирувчи Мавлуда Ачилова ҳар ойда ишлаб топган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши бўйича тарафларнинг ихтиёрий ярашувига эришилди.

Карантин даврида алимент тўловлари – бу авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Уйда ўтирган фарзанд еб-ичиши, турли хил ўқув қуролларидан фойдаланган ҳолда ўқув машғулотларини давом эттириши кераклиги қарздорларга тушунтирилди.

Мана шу мазмундаги профилактик тадбирлар натижасида ота-оналар ўзаро яраштирилди ва оилалар тикланди. Оилаларга қувонч қайтди.
Жондор тумани бўлимида 5 та ва Вобкент тумани бўлимида 1 та алимент ундируви билан боғлиқ мазкур ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.

Мурод Ҳаётов,
Бюронинг Жондор тумани бўлими давлат ижрочиси
Достон Салимов,
Бюронинг Вобкент тумани бўлими давлат ижрочиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Жондорда 5 та, Вобкентда 1 та оилани яраштирди