21:13 / 14.05.2020
2 697

Фуқарога 164 млн. сўм суғурта пули ундириб берилди

Фуқарога 164 млн. сўм суғурта пули ундириб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди 17.12.2020 йилда “Ўзагросуғурта” АЖ Кармана туман бўлимидан фуқаро Г.Кенжаева фойдасига 164 млн. 689 минг сўм суғурта пулларини ундириш ҳақида ҳал қилув қарорини қабул қилган.

Бироқ, суд қарори устидан норози бўлган “Ўзагросуғурта” АЖ Кармана туман бўлими ишни апелация тартибида кўриб чиқиш учун фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судига мурожаат қилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судининг 31.01.2020 йилдаги апелация судлов хайъати қарори билан ушбу ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилиб, қарздор “Ўзагросуғурта” АЖ Кармана туман бўлимидан фуқаро Г.Кенжаева фойдасига 164 млн. 689 минг сўм суғурда тавонини ундириш белгиланиб, мазкур ижро варақа Бюронинг Кармана туман бўлими иш юритувига келиб тушди.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг талабига бўйича кўрилган чоралар натижасида 12.05.2020 йилда қарздордан 164 млн. 689 минг сўм қарздорлик ундирилиб, Г.Кенжаеванинг банк пластик картасига кўчириб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқарога 164 млн. сўм суғурта пули ундириб берилди