21:16 / 14.05.2020
2 937

Маҳкума аёл жазодан озод қилинди

Маҳкума аёл жазодан озод қилинди
Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш одил судлов олдига қўйилган энг муҳим масалалардан биридир.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Қонунга кўра, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак.

Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасида, озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкинлиги, шунингдек, шахс ижро этилмаган қўшимча жазо, яъни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан ҳам озод қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раиси А.Ибодов томонидан 2020 йил 14 май куни ўтказилган очиқ суд мажлисида, муқаддам турли жиноятларни содир этгани учун, суд ҳукми билан ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган 1 нафар аёл маҳкума ҳамда моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган 2 нафар маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик принциплари қўлланиб, ўталмаган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳкума аёл жазодан озод қилинди