
Фото: REUTERS / Mykola Tys
Америкалик олимлар коронавирусга чалинган одам гапирганда унинг оғзидан чиққан ва коронавирус сақлаган томчи зарралари ҳавода 14 дақиқагача қолиши мумкинлигини аниқлашди. Бу ҳақда PNAS нашри хабар берди.
Тадқиқот шу тариқа ўтказилган: кўнгиллилардан у ёки бу жумлаларни айтиш сўралган ва бу вақтда махсус лазерлар билан улар оғзидан чиққан микротомчилар ҳавода қанча узоқ қолиши ўлчанган.
Аниқланишича, баланд товуш билан бир дақиқа давомида гапирганда бундай томчилардан камида минг дона ҳосил бўлиб, улар ҳавода ўртача 8 дақиқа, баъзи ҳолатларда эса 14 дақиқагача сақланиб қолар экан.
Таъкидлаш жоиз, тадқиқотда ҳаво ҳаракати, ҳарорат ўзгариши ва бошқа омиллар ҳисобга олинмаган.
Бироқ вируснинг ҳавода бир неча дақиқага қолиши мумкинлигининг ўзи ҳимоя ниқоблари тақиб юриш кераклиги фойдасига жиддий асос ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар