11:32 / 15.05.2020
2 810

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланганлар яна 7 нафарга ортди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланганлар яна 7 нафарга ортди
2020 йил 15 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2652 (+7) нафарни ташкил қилмоқда. 7 нафар янги касалланиш ҳолатининг 3 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 4 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган 3 нафар фуқаро 9 ва 13 май кунларида Тожикистондан келган ва карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2136 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 505 нафар бемордан 8 нафари оғир аҳволда. Шифокорларимиз томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2645 нафарни ташкил қилган эди.

Ҳозиргача 2136 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда. Мамлакатимизда даволанаётган беморлардан 11 нафари оғир аҳволда. Шунингдек, 11 киши ушбу хасталикдан вафот этди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланганлар яна 7 нафарга ортди