20:20 / 15.05.2020
2 295

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2682 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2682 нафарга етди
Ўзбекистонда 15 май соат 19:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 нафарга ошиб, 2682 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 5 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган бўлиб, 13 май куни уларнинг 3 нафари Қозоғистондан, 2 нафари эса Россиядан келган.

25 нафар фуқаронинг касалланиш ҳолати эса (уларнинг 23 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан) олдин касаллиги тасдиқланган 11 нафар бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасидан аниқланди.

Ўзбекистонда 2158 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда 513 нафар бемор касалхонада даволанаётгани маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2682 нафарга етди