17:17 / 20.05.2020
4 498

Фарруҳ Соипов нима билан тирикчилик қилаётганини маълум қилди (видео)

Фарруҳ Соипов нима билан тирикчилик қилаётганини маълум қилди (видео)

Фото: «Дарё»
Бир қанча фильмлардаги бош роллари билан машҳурликка эришган, аммо бугунги кунда кино оламидан бутунлай воз кечган актёр Фарруҳ Соипов «Дарё» учун эксклюзив интервью берди.

Фарруҳ Соипов суҳбат давомида кино оламидан бутунлай кетганидан сўнг қандай иш билан кун кечириб, тирикчилик қилаётгани ҳақида гапириб берди.

«Тадбиркорлик билан шуғулланамиз, кафель олиб келиб сотамиз», — дейди Фарруҳ Соипов.
Фарруҳ Соипов суҳбат давомида Қадр кечаси, исломий фильмда роль ижро қилмаслигининг сабаблари, Рамазон ойи ҳақида ҳам гапириб берди.

Маълумот учун, Фарруҳ Соипов «Келгинди келин», «Келгинди куёв», «Паноҳ», «Қалбим ўғриси», «Сотқин», «Нафс», «Суғдиёна», «Фериде», «Ошиқлар» фильмларида суратга тушган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)