date
views 2 311

Бу биринчи қадам — Мирзиёев Тошкент шаҳри музейини очилишида қатнашди (фото)

Бу биринчи қадам — Мирзиёев Тошкент шаҳри музейини очилишида қатнашди (фото)
Шавкат Мирзиёевнинг 11 январдаги тавсиясига асосан, Адиблар хиёбони ёнидаги бино реконструкция қилиниб, Тошкент шаҳри музейи шу ерга жойлаштирилди.

Тошкент шаҳри музейи 2200 йиллик тарихга эга бўлган ҳудуднинг қадим ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, илм-фани, маданияти ва санъатини ўзида акс эттиради. Ҳозиргача бу ерда мингга яқин экспонатлар тўпланган. Музей фондини бойитиш изчил давом эттирилмоқда.

Фото: president.uz
Биринчи қаватда “Тошкент – илм-фан маркази”, “Тошкент – бағрикенглик шаҳри”, “Амалий санъат. Кундалик ҳаёт ва маданият” деб номланган экспозициялар ташкил этилган. Иккинчи қаватда қадимий иш қуроллари, хўжалик буюмлари, қадамжоларнинг макетлари намойишга қўйилган.

Экспонатларга ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги матнлар билан шарҳ берилади. Мониторлар, инфокиосклар ва бошқа технологиялар ёрдамида қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Фото: president.uz
- Бу биринчи қадам, — деди Шавкат Мирзиёев. — Тошкентда илмий тадқиқотлар учун жуда катта манба бор. Лекин шу пайтгача яхлит ва тўлиқ ўрганилмаган. Энди 2200 йиллик тарихни даврма-давр ўрганиш, музейни ашёвий далиллар билан бойитиб, шаҳар цивилизациясини тўла юзага чиқариш керак.

Шу мақсадда илмий-тадқиқот институти ташкил қилиш, археологларга шароит яратиш, изланишлар натижаси бўйича китоблар чоп этиш зарурлиги таъкидланди. Маҳалла ва мактаб ёшларини бу ерга олиб келиш, бошқа шаҳарларда ҳам шундай музейлар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Фото: president.uz
Музей Адиблар хиёбони ёнида ташкил этилгани ҳам бежиз эмас. Ёзувчи ва шоирлар, тарихнавислар унинг фаолиятини жонлантириш, хорижликларга тарғиб этишга ҳисса қўшади.







Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бу биринчи қадам — Мирзиёев Тошкент шаҳри музейини очилишида қатнашди (фото)