00:03 / 21.05.2020
3 740

Тўрт ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди, Навоийда беморлар сони кескин ўсди

Тўрт ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди, Навоийда беморлар сони кескин ўсди
20 май куни Ўзбекистонда жами 84та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 31 нафар бемор тузалди. Шу вақтгача 2372 бемор соғайган, айни вақтда шифохоналарда 554 бемор даволанмоқда.

ССВ маълумотига кўра, бугун қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг 44таси хориждан келган фуқаролар билан боғлиқ - 14 май куни Санкт-Петербургдан чартер рейс орқали келган 9 кишида вирус аниқланган, шунингдек, Россиянинг бошқа ҳудудларидан олиб келинган 20 кишига, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланган 5 кишига ва Қозоғистондан келган 10 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Бугун республиканинг тўрт ҳудудида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди.

Тошкент шаҳрида карантинда бўлган 10 кишида вирус аниқланган. Айни вақтда Тошкент хориждан олиб келинганлар ҳисобига вирус энг кўп қайд этилган ҳудуд бўлиб қолмоқда.

Навоий вилоятида беморлар сони кескин ортган - яна 17 кишида вирус аниқланган. Бу вилоят ҳозирда даволаниш кўрсаткичлари бўйича республикадаги энг охирги ўринда бормоқда - 46та зарарланиш ҳолати қайд этилган, атиги 2 бемор соғайган (4 фоиз).

Самарқанд вилоятида яна 10 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди. Ушбу вилоятда эпидемия бошланганидан буён 291та зарарланиш ҳолати қайд этилди, шу вақтгача беморларнинг 178 нафари соғайди, 1 бемор вафот этди, шифохонада 112 нафар бемор қолмоқда, ушбу вилоят ҳам коронавирусдан тузалиш кўрсаткичлари бўйича энг қуйи ўринларда.

Бугун шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида 3 бемор қайд этилди.

Бугун жами 31 бемор тузалди - Қорақалпоғистонда 6, Наманганда 5, Тошкентда 17, Самарқандда 3, Хоразмда 2, Сурхондарёда 1 (бу вилоятда сўнгги бемор эди ва энди Сурхондарё коронавирусдан холи ҳудудга айланди).

Айни пайтда Бухоро ва Хоразм вилоятлари даволаниш кўрсаткичларини 99 фоизга етказиб, коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга яқин турибди. Шу кунгача 2939 нафар касалликка чалинганларнинг 2372 нафари бутунлай соғайди, республика бўйича даволаниш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўрт ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди, Навоийда беморлар сони кескин ўсди