19:03 / 25.05.2020
2 457

МИБ: Рамазон ҳайит байрами арафасида меҳр ва қувонч улашилди

МИБ: Рамазон ҳайит байрами арафасида меҳр ва қувонч улашилди
Эзгулик, саховат ва мурувват ойи бўлган муборак Рамазон ойида, ҳайит байрами арафасида Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар хондонларига ташриф буюриб, озиқ-овқат маҳсулотлари жамламаси туҳфа этишмоқда.

М.Абдужабборова Наманган туманининг Хонобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Бугун эрта тонгда Бюронинг Наманган тумани бўлими давлат ижрочиларининг хонадонга йўқлови оила аъзоларининг қувончига қувонч улашди. Бўлим ходимлари оила аъзоларини кириб келаётган Рамазон ҳайити билан муборакбод этиб,15 турдаги зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами туҳфа этилди.

- Бугунгидай тинч ва осойишта мамлакатимизда биз каби эҳтиёжманд оилалар доимо эътиборда эканлигимиздан кўнгилимиз тўқ, дейди М.Абдужабборова. Байрам арафасида хомийлар томонидан холимиздан хабар олинаётгани учун миннатдорчилик билдирамиз.

Асосийси, Бюронинг туман бўлими томонидан 15 та хонадонга ташриф буюрилиб, байрам билан табриклашди. Озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар тақдим этилди.

Бюронинг вилоят бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилаётган бундай хайрли тадбирлар кенг қулоч ёйиб, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар байрам туҳфаси бўлмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Рамазон ҳайит байрами арафасида меҳр ва қувонч улашилди