10:50 / 28.05.2020
2 616

Тошкентда иккита Captiva тўқнашуви натижасида машиналардан бири ағдарилиб кетди (фото)

Тошкентда иккита Captiva тўқнашуви натижасида машиналардан бири ағдарилиб кетди (фото)
Фото: ЙҲХББ
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 27 май, чоршанба куни икки Captiva иштирокида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Ҳодиса соат 12:45 ларда Нукус ва Кичик Бешёғоч кўчалари чорраҳасида юз берган. 1987 йилда туғилган С.С. исмли эркак бошқарувидаги Captiva Нукус кўчасидан Кичик Бешёғоч кўчасига бурилаётган ҳайдовчи 1982 йилда туғилган А.М. исмли эркак бошқарувида бўлган Captiva билан тўқнашган.

Фото: ЙҲХББ
Тўқнашув натижасида А.М. бошқарувидаги Captiva ағдарилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган расмда светофор ҳам ағдарилганини кўриш мумкин.

Фото: Telegram / @vtchannel
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда иккита Captiva тўқнашуви натижасида машиналардан бири ағдарилиб кетди (фото)