12:30 / 28.05.2020
3 276

Ҳукумат ички ишлар органларига алоқадор янги қарор қабул қилади

Ҳукумат ички ишлар органларига алоқадор янги қарор қабул қилади
Ички ишлар органлари ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси (ИИВ Ахборот хизмати), Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларидаги мавжуд ахборот хизматлари, мультимедиа марказлари, матбуот ва медиа гуруҳлари ҳамда бирлашган таҳририяти ягона “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати” (ИИО ахборот хизматлари) сифатида фаолият юритиш;

“Postda-На посту” газетаси ва “Qalqon-Щит” журнали бирлашган таҳририяти” давлат унитар корхонаси негизида ИИВ Ахборот хизмати таркибига кирувчи давлат унитар корхонаси шаклидаги “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Масс-медиа бирлашган таҳририяти” (ИИВ Масс-медиа)ни ташкил этиш;

ИИВ Масс-медиа таркибида “IIV Axborotnomasi-Вестник МВД-Bulletin of the MIA” илмий-амалий журнали, “Xalq xizmatida” радио канали ҳамда “Qalqon” киностудияси таҳририятларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Қуйидагилар ИИО ахборот хизматларининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
  • ИИО фаолияти ҳамда жиноятчиликнинг аҳволи ҳақида оммавий ахборот воситалари (ОАВ), ижтимоий тармоқлар, ИИОнинг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан, матбуот анжуманлар, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш;
  • медиа макони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш, ОАВ ва Интернет тармоғида ИИО фаолиятига алоқадор ахборотларни кенг жамоатчиликка тарқатиш ва етказиш ишларни ташкил қилиш;
  • маҳаллий ва хорижий ОАВ орқали тарқатиш учун хабар, маълумот ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • ИИОнинг ижобий имижини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш, ИИОнинг фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини, миллий ва хорижий ОАВ позициясини ўрганиш, долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида ИИО раҳбариятига ахборот бериб бориш;
  • ИИОнинг ваколатига кирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда уларнинг тасдиқланган матнларини белгиланган тартибда ИИВнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириш;
  • ИИОнинг фаолиятига алоқадор матнли, фото-, аудио- ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш;
  • ИИО тизимдаги муаммолар тадқиқотига бағишланган илмий-амалий мазмундаги мақолаларини мунтазам равишда чоп этиб бориш;
  • ИИО тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш билан боғлиқ фаолиятни ҳамда жамоатчилик ўртасида кенг ҳуқуқий тарғиботга қаратилган радио эшиттиришлар-, кино-, ҳужжатли- ва мультипликацион маҳсулотлар тайёрлаш.

Белгилаб қўйилишича:
ИИВ Масс-медиа ташкил этилиши ва иш фаолиятини йўлга қўйишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмаклашади;

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари – бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра Вазир ўринбосарига, худди шунингдек ИИВнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларидаги ахборот хизматларининг раҳбарлари тегишлилигича ички ишлар органлари бошлиғи ўринбосарига тенглаштирилади;

ИИВ Ахборот хизмати ИИВнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларидаги мавжуд барча ахборот хизматларини ягона мувофиқлаштирувчи хизмат сифатида фаолиятини юритади;

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоят ички ишлар бошқармалари бошлиқларига ИИО ахборот хизматлари фаолияти учун зарур бўлган тор соҳадаги мутахассислар (мухбир, оператор, видеомонтажчи, IT-мутахассис, муҳаррир ва бошқалар)ни меҳнат бозорининг амалдаги конъюктурасини ҳисобга олиб, тўлов миқдорини белгилаш орқали шартнома асосида ишга жалб этиш ҳуқуқи берилади;

ИИВ Ахборот хизмати ва унинг таркибий тузилмалари идоравий ҳужжатларда ИИО ахборот хизматлари деб номланади.

ИИВ Ахборот хизматини қўллаб-қувватлаш, фаолиятини ривожлантириш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида “ИИО ахборот хизматларини қўллаб-қувватлаш фонди” ташкил этилсин ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг масс-медиа бирлашган таҳририяти” давлат унитар корхонаси томонидан топилган маблағнинг 30 фоиз миқдоридаги тушуми ҳисобидан шакллантирилади.

Ички ишлар вазирлиги:
ИИО ахборот хизматларининг куч ва воситаларини мувофиқлаштириш ва бошқаришнинг самарали механизмини жорий этиш мақсадида мавжуд штатлар тақсимоти қайтадан кўриб чиқилади;

мазкур қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун ИИВ Ахборот хизматида кўчма медиа-студия фаолияти йўлга қўйилиб, замонавий моддий-техника билан таъминланади;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан чет эл сафарига чиқувчи делегациялар таркибида доимий равишда ИИО ахборот хизматлари ходимларининг иштирокини таъминлаш орқали, республика ОАВда ташриф натижаларини кенг қамровли ва объектив ёритиб борилиши йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ИИО ахборот хизматларининг фаолияти доирасида фото ва видео материаллар тайёрлаш учун видеорегистраторли учувчисиз учиш аппаратлари ва унинг эҳтиёт қисмларини харид қилиш, олиб кириш ва республика ҳудудида фойдаланишга рухсат берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳукумат ички ишлар органларига алоқадор янги қарор қабул қилади