date
views 7 450

Таниқли актёр ва дубляж устаси Ҳошим Арслонов оламдан ўтди

Таниқли актёр ва дубляж устаси Ҳошим Арслонов оламдан ўтди
Фото: «Muzaffar.uz»
29 май куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, таниқли актёр Ҳошим Арслонов 64 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасининг Telegram каналида хабар берилди.

«Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», — дейилади хабарда.

Ҳошим Арслонов «Марғиёна», «Алпомиш», «Чавандоз», «Адвокатлар», «Қасос», «Сўнгги нафасимгача» каби ўнлаб фильмларда суратга тушган. Актёр дубляж соҳасида ҳам самарали фаолият юритган. У бир фильмда бир неча образларга овоз бера олиши билан ном қозонган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Таниқли актёр ва дубляж устаси Ҳошим Арслонов оламдан ўтди