16:12 / 31.05.2020
3 428

Қирғизистон томонидан Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар улоқтириш ҳолатлари кузатилмоқда

Қирғизистон томонидан Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар улоқтириш ҳолатлари кузатилмоқда
Андижоннинг Қирғизистон билан чегара ҳудудида қўшни давлат томонидан гиёҳванд моддаларни Ўзбекистон ҳудудига отиш ва ушбу йўл билан мамлакатга уларни олиб кириш ҳолатлари аниқланмоқда. Бу ҳақда ДХХ чегара қўшинлари матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан хизмат ўташ вақтида Андижон вилояти Пахтаобод тумани Уйғур қишлоғи ҳудудидан ўтувчи ўзбек-қирғиз давлат чегарасида Қирғизистон томонидан улоқтирилган 587 грамм гашиш моддаси топилган.

Ҳозирда мазкур гиёҳванд модданинг кимга тегишли эканлигини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шунингдек, Пахтаобод туманида яна бир ҳолат қайд этилиб, унда 1990 йилда туғилган фуқаролар Э.Э. ва А.Ҳ. чегараолди ҳудудда ДХХ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, уларнинг ёнидан 504 грамм гашиш моддаси топилган.

Аниқланишича, ушбу гиёҳванд модда ҳам қирғизистонлик шахслар томонидан давлат чегарасини ажратиб турувчи симтўсиқлар устидан Ўзбекистон ҳудудига улоқтирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қирғизистон томонидан Ўзбекистонга гиёҳванд моддалар улоқтириш ҳолатлари кузатилмоқда