
Мажбурий ижро бюросининг Олот туман бўлими ходимлари томонидан Олот тумани “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини “Баёт” қишлоғида яшовчи Х.Шукруллаев хонадонида электр ҳисоблагични четлаб ўтиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри яширинча равишда уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги натижасида таъминотчи корхона манфаатларига 36 млн. 383,9 минг сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Яширин уланмага электр тармоғига ун ишлаб чиқариш ускунаси (тегирмон)ларига тегишли 2 дона 3 кВт.ли, 1 дона 4 кВт.ли, 1 дона 1,1 кВт.ли ҳамда 2 дона 11 кВт.ли электр двигателларни, 2 дона 0,54 кВт.ли музлатгич, 1 дона 1,5 кВт.ли электр духовка, 1 дона 1 кВт.ли электр чойнак, 1 дона 1,1 кВт.ли кондиционер ва бошқа электр жиҳозлари улаб фойдаланганлиги аниқланган.
Ўтказилган терговга қадар текширув давомида Х.Шукруллаевга қонун талаби тушунтирилиб, етказилган 36,3 млн. сўмлик зарар ихтиёрий қопланганлиги муносабати билан тўпланган ҳужжатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар