15:07 / 02.06.2020
2 576

Нурмат Отабеков: «Одамлар тўпланадиган жойга боришдан ўзингизни сақланг»

Нурмат Отабеков: «Одамлар тўпланадиган жойга боришдан ўзингизни сақланг»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков қуйидагиларни маълум қилди:

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 3 минг 718 бемор рўйхатга олинган. Куни кеча 22 нафар, жами 2 минг 859 нафар, яъни 77 фоиз бемор тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 844 бемор даволанмоқда, 9 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Карантин тадбирлари давом этяпти. 46 мингдан кўпроқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият жиддийлигича сақланиб турибди. Куни кеча касаллик қайд этилган 79 фуқаронинг 15 нафари аҳоли орасида аниқланган. 13 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафари Сирдарё ва яна 1 нафари Тошкент вилоятида. Минг афсуски, охирги аниқланган 16 беморнинг 2 нафари яна Тошкент шаҳрига тўғри келяпти. Ушбу беморлар Яшнобод тумани аҳоли орасида аниқланган.

Бундан кўриниб турибдики, ортиқча заруратсиз кўчага чиқманг, кўчага чиқдингизми, албатта, дока ниқобда бўлинг. Мулоқотдан ўзингизни тийинг, масофани сақланг. Одамлар тўпланадиган, жойга боришдан ўзингизни сақланг. Тиббиёт ходимларининг барча тавсияларига риоя қилинг. Уйга қайтганингиздан кейин, албатта, қўлларингизни антисептик воситалар билан зарарсизлантиринг. Шундай қилибгина касалланишдан сақланишимиз мумкинлигини ёддан чиқарманг!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нурмат Отабеков: «Одамлар тўпланадиган жойга боришдан ўзингизни сақланг»