17:25 / 02.06.2020
4 257

Тўрт ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Тўрт ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 32 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 2 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3750 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари карантин марказидаги (10 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 7 нафари эса Тожикистон Республикасидан чегара пост орқали кириб келган) фуқаролар орасида, 7 нафари Бухоро вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари), 3 нафари Тошкент шаҳрида карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафар Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун ҳозирча 48та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, Тошкент ва Навоийда жами 49 бемор тузалди, шу вақтгача тузалганлар сони 2908 нафарга етди.
Ҳозирда шифохоналарда жами 827 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўрт ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди