09:22 / 04.06.2020
3 191

«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари, боғчалар ва буюм бозорлари қайта очилади

«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари, боғчалар ва буюм бозорлари қайта очилади
Республика махсус комиссияси қарори билан 15 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари, боғчалар ва буюм бозорлари фаолияти тикланади.

Умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар:
  • банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
  • фаолиятини 8:00дан 23:00га қадар ташкил этиш;
  • столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
  • бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш; ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
  • ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
  • ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш.

Мактабгача таълим ташкилотларида:
  • машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш;
  • биноларни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозлаш;
  • ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
  • тана ҳарорати 37С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

Буюм бозорлари:
  • доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозланиши,
  • сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши,
  • ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда умумий овқатланиш объектлари, боғчалар ва буюм бозорлари қайта очилади