Фото: ФВВ
Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти зоолог мутахассислари ёввойи кемирувчилар ва бошқа ҳайвонлар фаолиятининг Сардоба сув омбори тўғони ҳолатига таъсирини аниқлаш бўйича Сирдарёда сафарда бўлди. Бу ҳақда Фанлар академияси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, иш жараёнида гуруҳ томонидан тўғон ёнбағрининг 7 бўлими, тўғоннинг юқори қисмидан эса 31-пикетдан 197-пикетгача текширувлар ўтказилган. Бу ҳудудларда очилиб қолган лой уюмлари ва чўкмалар кузатилган. Текширувлар муҳандис Э.Қаюмов иштирокида ўтказилди.
Маълумотларга кўра, тўғон ёнбағрининг 3 бўлимида оддий кўрсичқоннинг очилиб қолган ин йўллари, тўғоннинг юқори қисмида эса Тамариск қумсичқонининг инлари қайд этилган. Нишаблик бўлимлардан бирининг асосида тулки ини топилган.
«Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, бу кемирувчилар ҳамда тулкилар кўп сонда эмас ва тўғоннинг яхлитлигига жиддий таъсир кўрсата олмайди. Фанлар академияси Зоология институти мутахассислари ушбу масала юзасидан зарур тавсиялар берди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ интернетда Сардоба сув омбори фожиасига лаққа балиқлар сабаб бўлган бўлиши мумкин экани тўғрисида хабар тарқалганди, бироқ бу версия юзасидан далиллар тақдим этилмагани боис у кўпчилик томонидан жиддий қабул қилинмади, тегишли тузилмалар томонидан расмий муносабат ҳам билдирилмади.
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келганди. Бош прокуратура Сардоба фалокати юзасидан жиноят иши бўйича 4 та тергов версиясини кўриб чиқмоқда. Ҳозирда сув омбори иши бўйича икки киши қамоққа олинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди