
Фото: Telegram /milliygvardiyauz_official
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этишнинг 2020 — 2024 йилларга мўлжалланган концепцияси тасдиқланади.
Президентнинг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этишнинг 2020 — 2024 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига:
а) икки ой муддатда:
Маҳалладаги вазиятга профилактика инспектори билан бирга Миллий гвардия ҳам бирдек жавоб бериш тамойилини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
б) уч ой муддатда:
“Хавфсиз маҳалла” тамойилини ҳаётга татбиқ қилиш ва маҳаллада жиноятни жиловлашнинг янги тизимини самарали ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
“Хавфсиз маҳалла” жамоатчилик кенгашини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, “Нуроний” жамғармаси, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, ҳудудий хотин-қизлар ва нуронийлар жамоатчилик кенгашларининг:
- Республика Нуронийлар жамоатчилик кенгаши ҳамда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашини ташкил этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосарини – Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси этиб белгилаш;
- Вазирнинг тегишли ўринбосарини – Республика Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси этиб белгилаш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар