00:42 / 07.06.2020
2 740

«Дўстлик – Қўйлиқ» метро линияси қуриб битказилди

«Дўстлик – Қўйлиқ» метро линияси қуриб битказилди
Тошкент ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган «Дўстлик – Қўйлиқ» метро линияси қуриб битказилди. Метронинг ушбу участкасида 7 та бекат барпо этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги йўналишнинг узунлиги 11 километр. Ушбу йўналишда поездларнинг ўртача юриш тезлиги соатига 60 километрни ташкил этади. Ҳаракатланиш оралиқ вақти 4 дақиқадан иборат.

Бекатлар 5 та вагон тўхташи учун мўлжалланган. Ҳар бир бекат миллий меъморчилик услубига хос тарзда қурилди, улар кўриниши ва безатилиши жиҳатидан бир-бирини такрорламайди.

Метро линияларининг эстакада йўналишида ҳаракатланадиган замонавий ва юқори сифатли, йўловчилар учун барча қулайликларга эга вагонлар келтирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Дўстлик – Қўйлиқ» метро линияси қуриб битказилди