09:20 / 07.06.2020
2 331

Президент: "Бизда 1-курсда умумий фанлар ўқитилиб, мактаб дастури қайтарилади..."

Президент: "Бизда 1-курсда умумий фанлар ўқитилиб, мактаб дастури қайтарилади..."
6 июнь куни давлат Президент Шавкат Мирззиёев Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея халқаро университетида бўлди.
Мазкур таълим муассасаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Бу ерда ўқитиш тўлов-контракт асосида илғор ўқув режалари ва дастурлари бўйича ўзбек, корейс ва инглиз тилларида олиб борилади.

Университет 4000 талабани қабул қилиш имкониятига эга. Тугаётган ўқув йилида биринчи курсда 720 нафар йигит-қиз таълим олди. Корея Республикасидан 11 нафар тажрибали педагог жалб қилинган бўлиб, келгусида 43 нафарга етади.

Жорий йилда мазкур халқаро таълим даргоҳи учун янги бино қурилди. Бунинг учун 10 миллион доллардан зиёд хорижий инвестиция жалб этилган.
Шавкат Мирзиёев университет ректори ва кореялик ўқитувчилар билан ўқув дастури ва мазмуни, ёшларнинг фанларни ўзлаштириши суҳбатлашди.

"Бизда 1-курсда умумий фанлар ўқитилиб, мактаб дастури қайтарилади. Ёшлар бир йил умрини йўқотиб, қизиқиши сўниб ҳам қолади. Ривожланган давлатларда бундай эмас, биринчи йилдан мутахассислик фанларига ўтиб, амалиётга муҳим ўрин берилади. Натижадаги фарқни ҳаёт кўрсатиб турибди", — деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: "Бизда 1-курсда умумий фанлар ўқитилиб, мактаб дастури қайтарилади..."