21:16 / 07.06.2020
2 476

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 3330 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 3330 нафарга етди
Ўзбекистонда 7 июнь, якшанба куни соат 17:00 ҳолатига кўра, 62 киши коронавирусдан соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хабар беришларича, Тошкент шаҳрида 61 киши, Навоий вилоятида эса бир киши тузалган.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 32 киши тузалган бўлиб, уларнинг 23 нафари эркаклар, 9 нафари аёллар; энг каттаси 56 ёшда, энг кичиги 2019 йилда туғилган.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 13 киши тузалган бўлиб, уларнинг 8 нафари эркаклар, 5 нафари аёллар; энг каттаси 41 ёшда, энг кичиги 20 ёшда. Ҳудудлар кесимида — 3 нафари Тошкент шаҳридан, Хоразм, Самарқанд ва Тошкент вилоятиларидан 2 нафардан, Сурхондарё, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Арманистондан 1 нафардан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 киши тузалган бўлиб, уларнинг 4 нафари эркаклар, 8 нафари аёллар; энг каттаси 68 ёшда, энг кичиги 2018 йилда туғилган. Ҳудудлар кесимида — 8 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан, Фарғона ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан.

«Шунингдек, 3-сонли туғруқ мажмуасида 4 нафар аёл шифо топиб, Тошкент шаҳрида жами тузалганлар сони 1456 нафар ташкил қилмоқда», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида (аввалроқ ушбу туғруқ мажмуасидаги коронавирусга чалинган 21 ёшли аёл 6 июнь куни фарзанд дунёга келтиргани ҳақида хабар берилган эди. Чақалоқда коронавирус инфекцияси аниқланмаган).

Навоийда тузалган фуқаро — 28 ёшли эркак эса Зарафшон шаҳридан бўлиб, вилоятда соғайганлар сони 111 нафарга етди. Шундай қилиб, Ўзбекистон бўйича COVID-19’дан соғайганлар сони 3330 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами ҳолатлар сони 4181 тага етган. 15 мартдан буён 17 нафар бемор инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 3330 нафарга етди