date

Тошкентда «Арча-кўча»даги пичоқбозлик жабрланувчиларидан бири вафот этди

Тошкентда «Арча-кўча»даги пичоқбозлик жабрланувчиларидан бири вафот этди
Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлининг Шайхонтоҳур туманидан ўтган, халқ орасида «Арча-кўча» номи билан танилган қисмида 5 июнь, жума куни бир гуруҳ ёшлар ўртасида жанжал ва пичоқбозлик бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса оқибатида икки йигит касалхонага ётқизилган эди.

«Дарё»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбаси берган маълумотга кўра, ушбу ҳодиса жабрланувчиларидан бири олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда марҳум 15 марта пичоқ егани таъкидланмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан 5 июнь куни берган ахборотида ҳодисада иштирок этган бошқа йигитларнинг шахси ва жанжал иштирокчиларининг умумий сонини аниқлаш ишлари олиб борилаётгани, уларни қўлга олиш чоралари кўрилиши, ушбу ҳолат шаҳар ИИББ бошлиғининг шахсий назоратида экани таъкидланган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «Арча-кўча»даги пичоқбозлик жабрланувчиларидан бири вафот этди