date
views 3 322

Ўзбекистоннинг Кореядаги туризм элчиси—Тангем ўзбек халқига видеомурожаат йўллади (видео)

Ўзбекистоннинг Кореядаги туризм элчиси—Тангем ўзбек халқига видеомурожаат йўллади (видео)
Фото: Getty Images
Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги туризм элчиси, машҳур «Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем роли орқали танилган актриса Ли Ён Э ўзбек халқига видеомурожаат йўллади.

«Видеомурожаатда Ли Ён Э коронавирус пандемияси асоратларини енгишга доир саъй-ҳаракатлар, шунингдек, Сирдарё вилоятида Сардоба тўғонининг ёрилиши билан боғлиқ фавқулодда ҳолат муносабати билан халқимизга қўллаб-қувватлаш сўзларини билдиради», — дея маълум қилди бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов.

«Қадрли Ўзбекистон аҳли! Сизларга ҳеч қачон умидни йўқотмаслик ва мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтишга куч-қувват тилайман! Тез кунларда Ўзбекистон телевидениесида намойиш этилувчи ‘Саимдан’ сериали ҳам ҳаётда ҳар қандай қийинчиликлар бўлишига қарамай, умид ва шижоатни йўқотмасликка чорлайди. Умид қиламанки, бу ишонч сиз азиз ўзбекистонликларга ҳам яқин бўлади. Мен чин қалбимдан имкон қадар тезроқ Ўзбекистонга бориб, сизлар билан учрашишни интиқиб кутяпман», — дейилади мурожаатда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистоннинг Кореядаги туризм элчиси—Тангем ўзбек халқига видеомурожаат йўллади (видео)