
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 21 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4352 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 5 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида, қолган 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, яна 3 нафари эса аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.
7 июнь куни жами 237та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва бу кунлик ўсиш бўйича рекорд кўрсаткичдир.
7 июнь куни 86 бемор тузалиб, жами тузалганлар сони 3354 нафарга етди.
Ҳозирда шифохоналарда 981 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар