date
views 2 554

Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 80 миллион маънавий зарар ундирилди

Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 80 миллион маънавий зарар ундирилди
2017 йилнинг 20 декабрь куни Бекобод шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси травматология бўлими навбатчи травматолог шифокори Ш.Содиков ва реаниматолог Г.Хусанбаевлар вояга етмаган З.Турғунбоевни кўрикдан ўтказишган. Кўрик жараёнида, шифокорлар беморда чап тос сон бўлимида рентгенологик текшируви натижаларига кўра, травматологик касалликлар аломатлари аниқланмаганлигини асос қилишган.

Бироқ, шифокорлар беморнинг тана ҳароратини (40 С0) ва унинг ёшини ҳисобга олишмаган ҳолда ўз хизмат вазифаларига беписандлик билан муносабатда бўлишлари, беморнинг ҳаётини сақлаб қолишни имконияти мавжуд бўлсада, барча керакли мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрмаганликлари оқибатида, бемор З.Турғунбоевда сепсис ривожланиб, йирингли зотилжам миокардитга олиб келиб 23.12.2017 йил куни вафот этган.

Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, вояга етмаган ўсмирнинг ўлими йирингли зотилжам, миокардит натижасида юзага келган мия ва ўпка шишидан келиб чиққан. Бу эса ўз ўрнида,Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси маъмурияти томонидан шифокорларнинг фаолият назорат қилинмагани, шифокорлар эса ўз хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашмаганлари оқибатида фожиага олиб келган.

Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судининг 03.04.2019 йилдаги ҳукмига кўра, айбланувчилар Ш.Содиков ва Г.Хусанбоевлар ЖКнинг 116-моддаси, 3-қисми билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 21.10.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан, даъвогар Р.Исакованинг жавобгар Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасига нисбатан жиноят оқибатида етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан даъвогар Р.Исакованинг фойдасига 80 млн. сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Бекобод шаҳар бўлими томонидан 25.11.2019 йилда, фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 21.11.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан ундирувчи Р.Исакованинг фойдасига етказилган 80 млн. сўм маънавий зарар ундириш ҳақида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бўлим томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, жорий йилнинг 3 июнь куни ундирувчи фойдасига жиноят оқибатида етказилган 80 млн. сўм миқдоридаги маънавий зарар тўлиқ ундирилиб берилди ва ижро иши тамомланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 80 миллион маънавий зарар ундирилди