18:30 / 08.06.2020
2 849

Коронавирусга чалинган беморларда касалликдан кейинги асоратлар қандай бўлади?

Коронавирусга чалинган беморларда касалликдан кейинги асоратлар қандай бўлади?
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирусга чалинган беморларда касалликдан кейинги асоратлар қандай кечиши ҳақида маълумот берди.

“Даволанган одамлар учун коронавируснинг оқибатлари бир неча омилларга боғлиқ: инсоннинг иммунитети ва сурункали касалликлар.

Соғайгандан кейин бир неча ҳафта давомида қуйидаги асоратлар учраши мумкин:
- тез юриш, зинапояга чиқишда ёки жисмоний зўриққанда нафас қисилиши;
- иситмасиз ва балғамсиз йўтал;
- сурункали касалликларнинг кучайиши.

Шунинг учун даволангандан сўнг иммунитетни кучайтиришга, витаминларга бой озиқ-овқат махсулотларини истеъмол қилишга, кунда бир неча бор нафас гимнастикасини бажаришга ва хоналарни доим шамоллатиб туришга аҳамият бериш керак”, деди Отабеков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусга чалинган беморларда касалликдан кейинги асоратлар қандай бўлади?