date
views 4 953

Наманганда 16 ёшли ўсмир сейфни ўмариш илинжида сажда қилаётган бувисини теша билан уриб ўлдирди

Наманганда 16 ёшли ўсмир сейфни ўмариш илинжида сажда қилаётган бувисини теша билан уриб ўлдирди
16 ёш – умрнинг навқиронлик даври, бу ёш ўсмирлик билан етилиш чегараси саналади. Инсон бу даврда келгусидаги ҳаёти учун асос бўладиган режалар тузади, дилига орзу-мақсадлар тугади.

Бироқ Наманган шаҳрида яшовчи 2004 йилда туғилган М.З. исмли ўспирин айни шу орзу-ҳавасларига тўла навқирон ёшида адашди. Янги йил кириб келишига саноқли кунлар қолганди. У дўстлари билан байрамни нишонлаш ва янги уст-бошлар харид қилиш учун пул топиш илинжига тушади ва ўзи яшаб келаётган уйга бир девор қўшни уйга, яъни амакисиникига киради.

У 68 ёшли бувиси яшайдиган хонадондаги сейфда пул бўлишини ва бувиси ўз нафақасини ўша ерда сақлашини яхши биларди. У бу пулларга эга бўлишни кўнглига тугиб, сейф турган хонага мўралайди. У ерда кекса онахон саждага бошини қўйиб, намоз ўқиётган эди.

Ноқобил невара пул илинжида эс-хушини унутиб, қўлидаги теша билан намоз ўқиётган бувисининг бошига уради...
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда 16 ёшли ўсмир сейфни ўмариш илинжида сажда қилаётган бувисини теша билан уриб ўлдирди