
Давлат экология қўмитаси ижтимоий тармоқларда «Бухорода қўйларнинг думбасини еб кетаётган ёввойи ҳайвонни ушлашибди» сарлавҳаси остида жойлаштирилган хабар юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, видеодаги жонивор олакузан (перевязка) бўлиб, халқаро ҳамда «Ўзбекистон қизил китоби»га киритилган камайиб бораётган тур ҳисобланади.
Қизилқум чўли, Устюрт ясси текислиги, Мирзачўл ва Қарши чўли, Ғарбий Тян-Шан ва Помир-Олой тоғ тизмаларининг тоғ ёнбағирларида, Сурхондарёнинг қуйи қисми, Оҳангарон дарёсининг юқори қисмида учрайди.
Мазкур жонивор кемирувчилар билан озиқланиб, табиатда санитар вазифани бажаради. Шу боис, олакузаннинг қўй думбаси билан озиқланиши тўғрисидаги хабар асоссиз.
Ушбу жонивор Бухоро вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан табиатга қўйиб юборилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар