15:54 / 10.06.2020
2 287

Пандемия даврида тадбиркорлар янада қўллаб-қувватланди

Пандемия даврида тадбиркорлар янада қўллаб-қувватланди
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин шароитида иқтисодий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларига Тошкент вилояти давлат солиқ органлари ходимлари ҳукуматимиз томонидан берилган енгилликлар ва солиқ имтиёзларини қўллаш билан яқиндан кўмак берилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасига 295 та мурожаат келиб тушган.Ушбу мурожаат юзасидан 26, млрд.сўмлик мулк, ер ва сув солиқлари тўлов муддатилари 1 сентябрга қадар кечиктирилиб, айни пайтда яна 141 та мурожаат 4,9 млрд.сўми вилоят Депутатлар Кенгаши томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида”ги Фармони ижроси юзасидан эса яна 224 та мурожаат тушган бўлиб, бу юзасидан 5,3 млрд.сўмлик мулк, ер, сув, айланма солиқ ва ижтимоий солиқларнинг тўлов муддатлари 1 сентябрга қадар кечиктирилди ҳамда 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғидан 4,7 млрд.сўм, ер солиғидан 4,3 млрд.сўм солиқ суммалари ва шуларнинг 0,6 млрд.сўм пенялари ҳисобдан чиқарилди.

Шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда микро фирмаларнинг 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари бўйича 2600 дан ортиқ субъектларнинг 1,1 млрд.сўмлик ер ва мулк солиғига хисобланган пеня ва молиявий жарималар ҳисобдан чиқарилган бўлса, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатиш бўйича 38 мингдан ортиқ субъектнинг солиқ қарзи ва уларнинг пеня ҳамда молиявий жарималарига нисбатан мажбурий ундириш ишларини 1 сентябрга қадар тўхтатиб қўйилди.

Банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини ундириш бўйича 92 мингта инкассо топшириқномаларини қайтариб олинган бўлса, мажбурий ижро бюросида ижрода турган 21,8 млрд.сўмлик солиқ идораси раҳбари қарорлари билан хатланган мол-мулкларни хатлови бекор қилинди ва 96,1 млрд.сўмлик иқтисодий судлар қарорлари ижросини 1 сентябрга қадар тўхтатишни сўраб судларга илтимосномалар киритилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пандемия даврида тадбиркорлар янада қўллаб-қувватланди