
Мажбурий ижро бюросининг Янгиариқ туман бўлими иш юритувида Боғот туманлараро иқтисодий судининг ижро варақаларига асосан қарздор “YANGIARIQ TUMAN YO'LLARDAN FOYDALANISН” унитар корхонасидан ундирувчи “SHARQ-GO`ZALI” маъсулияти чекланган жамият фойдасига 106.769.840 сўм, “CHINOBOD OIL” маъсулияти чекланган жамият фойдасига 110.896.353 сўм, “ZABIBULLA BOBO TRANS” маъсулияти чекланган жамият фойдасига 177.051.760 сўм, “URGANCH ELEKTR STROY SERVIS” хусусий корхонаси фойдасига 105.372.926 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро мавжуд бўлган.
Мазкур ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушгандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Қарздор томонидан ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамлари аниқланиб, давлат ижрочиси томонидан инкассо топшириқномаси қўйилди ҳамда қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар ҳатланди.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан ижро варақаларда кўрсатилган 500.090.879 сўм қарз суммаси тўлиқ ундирилиб, тадбиркорлик субъектлари фойдасига йўналтирилиши таъминланди.
Мажбурий ИжроЯнгиариқ ТуманТадбиркорлик СубъектлариҚарздорлик УндиришИжро ҲужжатлариДавлат Ижрочиси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар