11:55 / 12.06.2020
2 262

Қамчиқ довонида ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas тўхтаб турган юк машинасига бориб урилди

Қамчиқ довонида ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas тўхтаб турган юк машинасига бориб урилди
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
11 июнь куни тунда Қамчиқ довони Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг 261 километрида жиддий йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилган.

Қайд этилишича, 42 ёшли фарғоналик ҳайдовчи бошқарувидаги Damas Тошкент томон ҳаракатланиб келаётган вақтида йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилган. Автоҳалокатга Damas ҳайдовчисининг ухлаб қолгани сабаб бўлган. Авария оқибатида енгил машина ҳайдовчиси салонда тиқилиб қолган.

Воқеа жойига етиб келган Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари томонидан кўрилган чоралар натижасида фуқаро машина салонидан чиқариб олинган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Поп тумани касалхонасига юборилган. ФВВ хабарига кўра, ҳайдовчи жиддий жароҳат олмаган ва ўзини яхши ҳис қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамчиқ довонида ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas тўхтаб турган юк машинасига бориб урилди