14:06 / 12.06.2020
2 250

МИБ: Шуманайлик 12 нафар ходимларга 126 млн. сўм иш ҳақи ундирилди

МИБ: Шуманайлик 12 нафар ходимларга 126 млн. сўм иш ҳақи ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Шуманай туман булими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор “Шўманой агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятидан, ушбу жамиятда ишловчи 12 та ходимнинг фойдасига 126 млн. 26 минг сўм иш ҳақиларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушиб, ижро иши юритуви қўзғатилди ва томонлар таништирилди.

Мазкур ижро ҳужжатнинг ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздор жамиятга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги техникалари хатланди.

Шундан кейин, қисқа муддат ичида, суд буйруғида белгиланган маблағлар Бюронинг туман бўлими махсус ҳисоб рақамига ундирилди ва ходимларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилди.

Мазкур ижро ҳужжати амалда тўлиқ бажарилганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонунининг 41 моддасига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Шуманайлик 12 нафар ходимларга 126 млн. сўм иш ҳақи ундирилди