16:27 / 12.06.2020
2 259

Яшаш хонадонида яширинча парваришланаётган “каннабис”лар фош бўлди

Яшаш хонадонида яширинча парваришланаётган “каннабис”лар фош бўлди
Божхона идоралари томонидан гиёҳвандлик воситаларини яширинча парваришлаш, тарқатиш ва сотиш каби қатор ҳуқуқбузарликларга қарши кескин чоралар кўрилиб келинмоқда.

Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Урганч туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Т.М.нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда холислар иштирокида ва хизмат итлари ёрдамида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахснинг хонадони боғида 2 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги парваришлаб келинаётганлиги, уйида эса гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишда фойдаланилган 1 дона 0,5 литрлик елим идиш борлиги маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида олинди.

Яна бир ҳолатда мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаро В.Б.нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда назоратдан ўтказилди.
Текширув натижасида, фуқаро В.Б. томонидан ҳовлидаги ток тагида 2 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги яширинча экилиб, парваришлаб келинаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яшаш хонадонида яширинча парваришланаётган “каннабис”лар фош бўлди

Жамият янгиликлари