16:50 / 14.06.2020
2 896

Андижондаги тикув цехида ёнғин содир бўлди (видео)

Андижондаги тикув цехида ёнғин содир бўлди (видео)
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Андижон вилояти Хўжабод туманидаги тикув цехида ёнғин содир бўлди. Унинг оқибатида 1200 квадрат метр майдонга зарар етган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 2020 йилнинг 14 июнь куни, тахминан, соат 01:44 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Хўжабод тумани «Мустаҳкам» МФЙдаги Э.Қосимов кўчасида жойлашган «Хўжарбод Файз-М» МЧЖ ҳудудида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ёнғин оқибатида, тахминан, 1200 квадрат метр майдоннинг ички қисмидаги тикув дастгоҳлари ва ярим тайёр маҳсулотларга зарар етган.

Оловни ўчириш учун Андижон вилояти ФВБ раҳбарияти бошчилигида 13 та ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб борган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 02:15 да ўраб олиниб, 03:45 тўлиқ бартараф этилган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли мазкур цехнинг ертўласидаги қиймати 3 миллиард сўмлик тайёр маҳсулотлар, 6 та Isuzu автобуси сақлаб қолинди. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

Андижон вилояти ФВБ ахборотида ёнғин ёки унинг талафотларини бартараф этиш вақтида жароҳатланганлар бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижондаги тикув цехида ёнғин содир бўлди (видео)