06:00 / 15.06.2020
4 503

Бўстонлиқда форель, Америка палияси, кумжа ва спактик каби балиқ ноёб балиқлар етиштирилади

Бўстонлиқда форель, Америка палияси, кумжа ва спактик каби балиқ ноёб балиқлар етиштирилади
Тадбиркор Баҳодир Мирабдуллаев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг “Курдухтар” қишлоғидан оқиб ўтувчи Пском дарёси Германия технологияси асосида форель, Америка палияси, Европага хос бўлган кумжа ва спактик балиқларни етиштириб, истеъмолчиларга йилига 320 тонна маҳсулот етказиб беришни режалаштирган.

Лойиҳани амалга ошириш учун 80 та сув ҳавзаси барпо этилиши зарур. Бунинг учун мутасадди идоралардан ижобий хулосалар ҳам олинган. Бироқ айрим ташкилотлардан рухсат олиш чўзилиб, лойиҳани амалга ошириш кечикиб кетган.

«Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов яқинда тадбиркорлар билан учрашганда Баҳодир Мирабдуллаевнинг ҳам муаммоси ижобий ечим топди. Тадбиркорга ажратилган мавжуд ер майдонида ноёб балиқ турларини парвариш қилиш учун 80 та сув ҳавзаларини барпо этиш учун ташкилотларга топшириқ берилди», деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Баҳодир Мирабдуллаев раҳбарлик қилаётган «SALMONIDAE» фермер хўжалиги асаларичилик билан шуғулланиб келган. Ноёб турдаги балиқларни етиштириш ушбу фермер хўжалиги фаолиятидаги янги йўналиш ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўстонлиқда форель, Америка палияси, кумжа ва спактик каби балиқ ноёб балиқлар етиштирилади