
Ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саҳоват ва шукроналик туйғулари халқимизнинг маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас қисми бўлиб келган. Айниқса, ҳозирги карантин даврида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг холидан хабар олиниши ва уларга амалий ёрдам кўрсатилиши эса ҳақиқий олий жаноблик мисолидур.
Ангор туманида оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар давом эттирилмоқда. Сектор раҳбарлари ҳамда Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими ҳамкорлигида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аниқланиб, уларнинг электр энергиядан бўлган қарздорлиги савоб ишга қўл урушни истаган тадбиркорлар томонидан тўлаб бериляпти. Хусусан, жорий йилнинг 11 июнь куни "MUTUAL TRUST" МЧЖ томонидан туманнинг 1-сектор ҳудудидаги 18 та оиланинг электр энергиясидан бўлган қарздорлиги учун 150 минг сўмдан, 3-сектордаги 10 та оиланинг тўловлари учун 300 минг сўмдан тўлаб берилди.
Бу каби амалий тадбирлар Узун туманида ҳам ташкил этилиб, Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими ходимлари хомийлар кўмаги билан туманнинг "Толтўғай” маҳалласида яшовчи 2 нафар фарзандаларнинг ёлғиз боқувчиси Юлдуз опага хонадонини электр энергияси тармоқларига улашда ҳамда янги электр ҳиосблагич ўрнатиб беришда амалий ёрдам беришди.
Худди шунингдек, туманнинг “Янгиобод” маҳалласида яшовчи Н.Бобохонованинг ҳам хонадонига янги электр ҳисоблагич ўрнатилиб, электр тармоқларига улаб берилди.
Бу каби саховат ва кўмак тадбирлари доирасида кам таъминлаган ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг холидан хабар олиниши уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада орттирмоқда.
Халқимизнинг Маънавий ҲаётиЭзгулик Ва ШукроналикКам Таъминланган ОилаларИжтимоий ҲимояСавоб ИшларТадбиркорлар Ёрдами Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар