21:08 / 15.06.2020
3 843

Хонадондаги совутгичга нима яширилган эди?

Хонадондаги совутгичга нима яширилган эди?
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида фуқаро Р.С. “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисига полиэтилен пакетга ўралган гиёҳвандлик воситасини бераётган чоғда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, фуқаро Р.С. нинг вақтинча истиқомат қилаётган хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада хонадондаги совутгичда ҳам “гашиш” гиёҳвандлик моддаси яширилганлиги маълум бўлди.

Амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида қонунбузардан жами 294,29 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хонадондаги совутгичга нима яширилган эди?