11:11 / 17.06.2020
3 004

Сурхондарёда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди

Сурхондарёда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 68 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 17 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5561 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 62 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

16 июнь куни жами 230та янги ҳолат аниқланди, 77 беморга жавоб берилди, ҳозиргача жами 4096 киши коронавирусдан тузалган.
Айни вақтда шифохоналарда 1446 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 13 нафари оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти 20 май куни коронавирусдан холи ҳудудга айланганди. Аммо 14 июнь куни вилоят ҳудудида яна янги ҳолатлар аниқлана бошлади.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг маълум қилишича, Музработ туманида ўтказилган тўйда белгиланган карантин қоидаларига амал қилинмагани натижасида 250дан ортиқ фуқаро карантинга олинган.

16 июндан Термиз шаҳрига кириб-чиқиш тўхтатилган ва бир қатор юмшатишлар бекор қилинган.

Вилоят ҳокими эпидемик вазият мураккаб бўлган Термиз, Денов, Музработ, Шўрчи, Қумқўрғон ва Бойсун туманларида карантин талаблари қатъийлаштирилишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди