00:12 / 18.06.2020
2 417

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 5700га яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 5700га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 44 кишида коронавирус аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 5,7 мингга яқинлашгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 17 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5682 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 18 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент вилоятида (шундан 7 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 3 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 5 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 4 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун жами 189та янги ҳолат қайд этилди. Тошкент ва Самарқандда 35 нафар бемор соғайиб, Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 4131 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 1532 бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир аҳволда қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 5700га яқинлашди