10:09 / 18.06.2020
2 350

Тошкентда яна аҳоли орасида вирус юқтириш ҳолатлари аниқланди

Тошкентда яна аҳоли орасида вирус юқтириш ҳолатлари аниқланди
2020 йил 18 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5697 (+15) нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 6 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 4131 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 1547 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда яна аҳоли орасида вирус юқтириш ҳолатлари аниқланди