
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра бугун Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
«Тузалганларнинг 26 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, кичиги эса 18 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 7 нафар, Фарғона вилоятидан 6 нафар, Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятидан 5 нафардан, Сурхондарё вилоятидан 4 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Хоразм ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан», дейилади вазирлик хабарида.
Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 2097 нафарга етди.
Шу вақтгача Ўзбекистонда жами 4166 киши касалликдан тузалиб чиққан.
Тошкент шаҳриКоронавирус инфекциясиСоғлиқни сақлашТузалганлар сониБеморлар соғайдиЎзбекистонда тузалганлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар