08:23 / 21.06.2020
4 096

Олимлар беморларда коронавируснинг кечиши қон гуруҳи ва наслга боғлиқлигини аниқлашди

Олимлар беморларда коронавируснинг кечиши қон гуруҳи ва наслга боғлиқлигини аниқлашди
Европалик олимларнинг фикрича, коронавируснинг инсонда оғир ёки енгил кечиши унинг қон гуруҳи ҳамда наслий хусусиятларига боғлиқ.
“The New Englad Journal of Medicine” журналида чоп этилган тадқиқотда айтилишича, А қон гуруҳига эга одамларнинг коронавирусни юқтириб олиш хавфи юқори ва уларда ушбу касаллик оғирроқ кечади.

Германиялик Доктор Андре Франке ва Осло университети касалхонасида ишлайдиган Том Карлсон бошчилигидаги тадқиқотчилар Европада коронавирус ўзининг энг юқори нуқтасига чиққан пайтида уни қийинчилик билан ўтказаётган беморларнинг турига ўхшаш одамларни топиш учун 4000 дан зиёд инсоннинг генини ўрганиб чиқишди.

Маълум бўлишича, гени турли хил наслларнинг йиғиндисидан ташкил топган беморларда COVID-19 оғир кечади.Шунингдек,коронавируснинг хавфлилик даражаси А қон гуруҳига эга беморларда бошқа қон гуруҳидагилардан 45 фоизга юқори бўлади.

Умид қиламизки, ушбу ва бошқа кашфиётлар "COVID-19"ни яхшироқ тушунишимизга йўл очади. Шунингдек, улар наслий текширувлар ва инсоннинг қон гуруҳи беморларда коронавируснинг қайси даражаси бўлиши мумкинлиги ҳақида фойдали маълумотларни олиш имконини беради”, дейди АҚШ Соғлиқни сақлаш миллий институтлари директори Франсис Коллинс.

Манба: xs.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар беморларда коронавируснинг кечиши қон гуруҳи ва наслга боғлиқлигини аниқлашди