10:35 / 21.06.2020
2 769

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 6200дан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 6200дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 63 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 21 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6216 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Бухоро вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

20 июнь куни жами 207та ҳолат қайд этилган (шундан 179 нафари карантин муассасаларида, 19 нафари аҳоли орасида, 9 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида), 17 бемор соғайди ва жами тузалганлар сони 4290 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда бемор даволанмоқда, улардан 15 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 6200дан ошди