17:45 / 21.06.2020
2 561

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони етти ярим соатда 56 кишига кўпайди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони етти ярим соатда 56 кишига кўпайди
Ўзбекистонда 21 июнь соат 17:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 кишига (кун давомида 119 кишига) кўпайиб, 6272 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг
13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида,
19 нафари Тошкент шаҳри (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида),
10 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида),
9 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида,
3 нафари Андижон вилоятида аҳоли орасида,
2 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида
қайд этилган.

«Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1876 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади ССВ ахборотида. Ҳозиргача беморларнинг 4377 нафари соғайган, 19 нафари эса вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони етти ярим соатда 56 кишига кўпайди