13:53 / 22.06.2020
2 246

Почта бўлими бошлиғи коммунал тўловларни “чўнтакка урди”

Почта бўлими бошлиғи коммунал тўловларни “чўнтакка урди”
Навбаҳорлик З.Ҳ. ҳали турмушга чиқмаган, ҳалол меҳнат қилиб, почта тизими ва эл-юрт олдида ҳурмат қозонадиган даври эди, бироқ, унинг қўлидан бирма-бир ўтадиган пул маблағлари унга тинчлик бермади ва нафсининг қулига айланди.

Гап шундаки, З.Ҳ. Навбаҳор туманидаги “Қалқон ота” почта алоқа бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келиб, “Қалқон ота” почта алоқа бўлимига бириктирилган ҳудудларда яшовчи фуқаролар томонидан коммунал тўловлар учун тўланган жами 20.659,6 минг сўм нақд пулларни ҳамда алимент пулларини олувчи фуқароларга тарқатиш учун почта алоқа бўлими ҳисобига келиб тушган 6.255,3 минг сўм алимент пулларини жами 26.914,9 минг сўм пул маблағларини ўзлаштириб юборади.

Шунингдек, З.Ҳ. қилмиши фош бўлмаслиги учун, 6.285,3 минг сўмлик алимент пул маблағларини, фуқаролар тўлиқ қабул қилиб олганликлари ҳақидаги расмий ҳужжатларни сохталаштириб тайёрлаб қўйган. З.Ҳ.нинг жиноят иши 2020 йил 26 май куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилди. З.Ҳ. содир этган жиноятини тўлиқ тан олиб, суддан кечирим сўради.

З.Ҳ. томонидан етказилган зарарлар ўрнини тўлиқ қоплангани эътиборга олиниб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддасининг 1-қисми ва 228-моддасининг 1-қисми билан Жиноят кодексининг 45 ва 59-моддалари қўлланиб, узил-кесил 2 (икки) йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазолари тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг
раиси
А.Ибодов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Почта бўлими бошлиғи коммунал тўловларни “чўнтакка урди”