17:13 / 22.06.2020
3 655

1 гугурт қутисида қанча чўп бор?

1 гугурт қутисида қанча чўп бор?
Ҳурматли истеъмолчилар, уй-рўзғор учун зарурий маҳсулот ҳисобланган биргина гугурт қутисида нечта гугурт донаси бўлиши лозимлигини биласизми?

"Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги"нинг берган маълумотига кўра, "...стандарти 1- жадвал бўйича 1 гугурт қутиси ичида ўртача 40 та ва энг ками 37 та гугурт чўпи бўлиши керак". Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига аҳоли томонидан 1 дона гугурт қутиси ичидан донаси кам чиқаётганлиги бўйича шикоят аризалари келиб тушди.

Федерация мутахассислари ушбу масала юзасидан текширув ишларини олиб борди ва тадбиркорларга ушбу масала бўйича қонуний жиҳатдан огоҳлантирди.

"Агарда сизнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларингиз бузилаётган бўлса, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақами ёки "Ўзстандарт" агентлигининг (998-78)150-23-00 ишонч телефони орқали маълум қилишингизни сўраймиз" дейилади Федерация ахборот бўлими хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 гугурт қутисида қанча чўп бор?