13:50 / 23.06.2020
2 156

Экоинспекторлар ваколати оширилди

Экоинспекторлар ваколати оширилди
Эндиликда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларининг давлат инспекторлари бевосита Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳуқуқига эга бўлади.

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида иккинчи ўқишда муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилингач, экологик ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррарлиги янада кучаяди.

Парламент сайтида хабар қилинишича, лойиҳада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга давлат экологик назоратини амалга ошириш ҳамда текшириш ўтказишга тўсқинлик қилганлик, шунингдек, жисмоний ёки юридик шахсларнинг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлиги учун жавобгарлик белгилаш юзасидан янги модда киритилиб, Давлат экология қўмитаси давлат инспекторларига қўшимча ваколатлар белгиланмоқда.

Бундан ташқари, президентнинг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кодексга экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг давлат инспекторлари томонидан ҳам маъмурий жавобгарлик ишларини юритиш билан боғлиқ қўшимча киритилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталарда, кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилингани, айрим таклифлар инобатга олингани қайд этилди.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши эндиликда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларининг туман ва шаҳар инспекцияларининг давлат инспекторлари бевосита Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳуқуқига эга бўлади.

Бу табиатга зарар етказиш мумкин бўлган шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш эвазига мaъмурий ҳуқуқбузарликларнинг миқдор жиҳатдан камайишига олиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Экоинспекторлар ваколати оширилди