
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган Паркент бозорида содир бўлган ёнғин видеоси тарқалди. Kun.uz ҳолат юзасидан ФВВ ахборот хизмати билан боғланди.
«Бугун, 23 июнь куни Тошкент шаҳридаги Паркент бозори ёнида – Мавлоний-Ниёзий кўчасида трансформатор ёниб кетган. Айни пайтда трансформатор электр тармоғидан узилмоқда. Шундан сўнг ёнғин тўлиқ бартараф этилади.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар ёки қурбонлар йўқ. Ҳодиса жойига иккита ёнғин-қутқарув техникаси жалб этилган», деди ФВВ ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов.
Тошкент шаҳриПаркент бозориЁнғин видеосиМавлоний-Ниёзий кўчасиФВВ ахборотЖабрланганлар йўқ Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар